Нукуслик ёшлар диққатига! 10 та бўш иш ўрни бор! Ойлик 2 млн сўмгача

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бандликка  кўмаклашиш ва ижтимоий химоя бўлими 11 июн кун ҳолатига кўра 10 та бўш иш ўринларини топди. Қуйида ана шу бўш иш ўринлари ҳақида сизга маълум қиламиз.

2018 йил 11 июнь куни ҳолатига бўш иш уринлари ҳақида маълумот

1. «Панамилк» МЧЖ

Ишчи: 3 нафар ходим керак. (2 қиз бола, 1 ўғил бола) 

Меҳнат стажи: 2 қиз сотувчи, 1 ўғил бола иш бошқарувчи 

Талаблар: Ўрта ва олий маълумотли 

МАНЗИЛ: Нукус шаҳри, Марказий бозор

Иш ҳақи: 600 мингдан бошланади 

 

2. “Азиза-Арухан” ХК

Ишчи: 4 нафар ходим керак. (2 нафар классик мебель ишлаш мастери, 2 нафар пайвантчи )

Меҳнат стажи: Аҳамиятга эга эмас

Талаблар: Ўрта махсус, талабчан 

МАНЗИЛ: Нукус шаҳри, П.Сейтов р/у

Иш ҳақи: мебель ишлаш мастери 2 млн, пайвантчи 1,5 млн

 

3. “Шухрат-Нукус” МЧЖ  

Ишчи: 3 нафар ходим керак. (3 нафар тикувчи ходим)

Меҳнат стажи: Аҳамиятга эга эмас

Талаблар: Ўрта махсус, талабчан 

Манзил: Нукус шаҳри Қизкеткен гузори р/у

Иш ҳақи: 500 мингдан бошланади, келишилган

 

Маълумот учун телефон: (99) 955-56-16

А.Алланиязов

Бўлимлар