Чимбойлик фуқаро Бухорода "Такума"сини ағдариб олди

Бухоро вилоятининг Пешку туманида 9 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшовчи, П.Д. бошқарувидаги  “Такума” русумли автомашинасини Варахша чўл ҳудудидан ўтувчи А-380 “Нукус-Ғузор-Бейнеу” йўлининг 394-км.да ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўлнинг ўнг томонидаги бетонга бориб урилиши натижасида автомашина йўл четига ағдарилиб кетган.

Натижада автомашинанинг икки нафар йўловчилари, тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Бўлимлар