Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судида қандай вакантлар бор?

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судлари судьялари малака ҳайъати хабарлантиради. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси талабларига асосан, судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захираси судьялик лавозимлари учун зарур билимга эга бўлган, етарли ҳаётий тажрибага ва бенуқсон обрў-эътиборга эга юқори малакали юристлар орасидан ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик ихтисос бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобига шакллантирилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг раис ўринбосари, 1 нафар судьялиги, жиноят ишлари бўйича Қўнғирот, Қонликўл, Нукус, Чимбой ва Қораўзак туман ҳамда Нукус шаҳар судларининг раислик лавозими вакант.

Шунингдек, Муйноқ, Шуманай, Нукус, Тахтакўпир ва Элликқалъа туман маъмурий судларининг раислик лавозимлари вакант.

Шу муносабат билан, мазкур вакант ўринларни тўлдириш ҳамда судьялик лавозимига номзодлар захирасини шакллантириш мақсадида, судьялик лавозими захирасига кириш истагини билдирган юридик маълумотга эга бўлган, судьялик лавозими талабларига тўлиқ жавоб берадиган фуқароларни ҳамда давлат органлари ва қўмиталари, вазирликлар, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳуқуқшунос ходимларини Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судлари судьялари малака ҳайъатига ёки тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида хабар қилади. 

Бўлимлар