МИБ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси 11 ойда 1 трлн. 341,9 млрд. сўм ундирди

Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқа театри залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, туман ва шаҳар бўлимлари барча ходимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси раҳбар ходимлари иштирокида мажилис бўлиб ўтди.

Йиғилишда, прокуратура органлари ва Мажбурий ижро бюроси билан боғлик Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорлар, шунингдек амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг бажарилиши бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида кенг туқтаб ўтилди.

Атаб айтганда, Бюро ташкил этилгандан кейин электр энергиясидан 236,2 млрд. сўм, табийи газдан  305,04 млрд. сўм, ичимлик сувидан 18,7 млрд. сўм, яъни энергия ресурсларидан жами 558,8 млрд. сўм, ижро ҳужжатлари  бўйича 782,2 млрд. сўм ундирилиб, умумлаштирилиб айтганда, суд ҳүжжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси, шунингдек  энергия ресурсларидан 11 ой якунига кура жами 1 трлн. 341,9 млрд. сўм ундирилган.

Юқорида келтирилган ижобий натижаларга қарамасдан, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, туман ва шаҳар бўлимлари томонидан бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар ҳар томонлома таҳлил қилиниб, табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви бўйича ундириш ҳолати, суд ҳужжатлари ва бошқа оганлар ҳужжатларининг ижро этилиши жараёни, ундаги учраётган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Мажлисда Бюро тизимига илк бор ишга қабул қилинган 39 нафар ходимнинг қасамёд маросими ўтказилди.

Бўлимлар