Қўнғиротда босқинчи ва қотил қўлга олинди

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида 6 июнь куни Ўзбекистон кўчасида жойлашган қахвахона олдида фуқаро Ғ.Ў. тан жароҳати олган, ва унга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 6 июнь куни қотиллик жиноятини содир этганлиги учун 9 июнь куни ушланган, С.А. юқоридаги қахвахона олдида Ғ.Ў.нинг юзига қўли билан уриб жароҳат етказиб, “НТС” ва “Нокия” мобиль телефонлари, ҳамда пулларини олиб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.А. нисбатан   тергов ҳаракатлари  олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Бўлимлар