Қўнғиротда 70 нафар кам таъминланган оилаларга газ плита ва газ баллонлари топширилди

Қўнғирот туманидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида 70 нафар кам таъминланган оилаларга 83,7 млн.сўмлик газ плита ва газ баллонлари топширилди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Б.Камалов, Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши вакиллари Н.Алиев, П.Торемуратов, туман ички ишлар бўлими,  «Маҳалла» фонди туман бўлинмаси раиси А.Нурмановлар иштирок этиб, маиший техника воситаларини тантанали равишда эгаларига  топширишди.

Ҳар бир худуд бўйлаб олиб борилаётган бу каби хайрия тадбирлари мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси давлатимиз ва ҳукуматимиз эътиборида эканлигининг ёрқин намунаси бўлди.

 

 

 

 

 

Бўлимлар