Қорақалпоқ давлат университетида туризм йўналиши очилди, журналистикада эса қабул квотаси оширилди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 2018-2019 йилги ўқув йили учун бакалавиатура босқичида қабул квотаси тасдиқланди. 

"Каринформ.уз"нинг хабар беришича, Бакалавиатура йўналишида янги Туризм йўналиши очилди. Янги йўналиш бўйича жами 40 талаба, шундан 10 грант (шунинг ичида 3 ўзбек тили, 2 рус тили, 5 қорақалпоқ тили гуруҳлари учун),  30 контракт (шунинг ичида 7 ўзбек тили,  8 рус тили, 15 қорақалпоқ тили гуруҳлари учун) асосида талабалар қабул қилинади.

Шунингдек, университет расмий сайтининг хабар беришича, журналистика йўналиши учун қабул квотаси 40 тага кўтарилган. Шундан 10 таси грант, 30 таси контракт асосида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили журналистика йўналишига 20 талаба (5 бюджет, 15 контракт) қабул қилинган эди.

Бўлимлар