Амударёда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 70 та газ плитаси, 61 та газ баллон ва зарур эҳтиёт қисмлар топширилди

11 июнь куни Амударё туманидаги Академик лицейида ҳам тадбир ўтказилиб, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши томонидан маиший техник жиҳозлари берилди. Тумандаги овул ва маҳаллаларда яшовчи оилалар эгаларига 70 та газ плитаси, 61 та газ баллон ва зарур эҳтиёт қисмлар топширилди. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Pеспубликаси Касаба уюшмалари ташкилот бирлашмаси Кенгаши раиси, туман ҳокими С.Йўлдошев, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши У.Абдураҳмонов, секторлар раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда бошқа маъсуллар иштирок этдилар.

Топшириш маросимидан сўнг, туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилди.

Кўрсатилган бундай эътибордан олис қишлоқ ва овулларда яшаётган ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилди.

Бўлимлар