Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Қораўзакда фуқарога уй-жой қурилиши учун 10 минг дона ғишт ёрдам қилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Айтбай Темирханов Қораўзак туманида сайёр қабул ўтказиб фуқароларнинг муаммоларини тинглади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги "KRuz.uz"га хабар берди.

Сайёр қабул давомида бир қатор мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, "Есим" МФЙда истиқомат қилувчи Уснатдинова Лизага турар жой қурилиши учун 10 минг дона ғишт ёрдам бериладиган бўлди. "Бердақ" ОФЙда яшовчи Кошмуратова Айгулга саломатлиги учун туман ҳокимлиги ҳисобидан дори дармонлар учун 1,5 млн сўм амалий ёрдам ва Тошкент шаҳрига бориб келиши учун туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Раметов томонидан 1,5 млн сўм амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Бўлимлар