Қорақалпоғистонда 53 минг гектар майдондаги буғдой майсалари найчалаб, ривожланмоқда

Бугунги кунда республикамиз бўйича жорий йил ҳосили учун экилган 53 минг гектар майдондаги буғдой майсалари найчалаб, ривожланмоқда. Бу ҳақда "Қорақалпоғистон тонги" газетаси хабар бармоқда.


Кўклам ёмғирларидан нам олган буғдойзорлар кўм-кўк тусга кирган.
— Ғалла майдонларини чорва моллари пайхон қилишининг олдини олиш мақсадида ички ишлар ходимларидан масъуллар ва отлиқ назоратчилар бириктирилиб, 227 километр масофага четан тўсиқлар ўрнатилди, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси И.Бегжанов. — Буғдой майдонларини суғориш учун 260 та отрядлар ташкил этилиб, отрядларга жами 12 минг 886 сувчилар, шундан, сув хўжалигидан 2058 сувчи, фермер хўжаликларидан 10 минг 600 нафар сувчи бириктирилди.
Ғаллазорларда 100 кг ҳисобидан 1-озиқлантириш, 250 кг ҳисобидан 2-озиқлантириш ишлари тўлиқ якунланиб, бугунги кунда 19 минг 964 гектар майдонда 3-озиқлантириш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, 7 минг 912 гектар майдонда 2-суспензия сепиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази мутахассисларининг маълумотларида жорий йил 19,0 минг гектар майдонда зараркунандалар, 27,0 минг гектар майдонда бегона ўтлар кўпайиши кўрсатилган.
Бегона ўтларга қарши 30 минг 700 гектарга мўлжаллаб, 610 кг гербицид ва зараркунандаларга қарши 3 минг 600 литр инсектицидларнинг захираси яратилди. Ҳозирда 6947 гектар майдонда бегона ўтларга қарши ишлов бериш ишлари давом этмоқда.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар