Нукусда фуқаро ароқ ичиб қариндошини пичоқлади

12 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшовчи А.С. қариндоши руҳий касал Р.Б.нинг уйида бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида А.С. қариндоши Р.Б.нинг орқа курак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Р.Б.  касалхонага ётқизилган. А.С. қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Бўлимлар