Тўрткўл тумани ҳокими ёшлар билан учрашди. Натижа қандай бўлди?

Тўрткўл тумани ҳокими ёшлар билан учрашди. Натижа қандай бўлди?

Тўрткўл туманида фаолият олиб бораётган фаол ёш тадбиркор ва ҳунармандлар ҳамда коллеж битирувчиларининг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида туман ҳокими Неъматилла Маткаримович ёшлар билан учрашди. 

Учрашувда ёш тадбиркор, ҳунармандлар, ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши аъзолари, ҳамкор ташкилотлар аъзолари, коллеж битирувчилари ҳамда фаол ёшлар иштирок қилишди. 

Учрашувда тумандаги ёшлар ўзларининг муаммоли масалалари бўйича туман ҳокимига мурожаат қилишди. Ёшлар томонидан билдирилган муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди ҳамда бир қанча муаммолар шу жойнинг ўзида ҳал қилинди. 

Мисол тариқасида Фаррух Ражапбаевнинг очиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ҳамда Асадбек Шодиевнинг сартарошҳона очиш учун сўраган кредитларини кам фоизли миқдорда ажратиш учун тижорат банклари туман бўлимлари раисларига топшириқлар берилди.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Бўлимлар