Қорақалпоғистонда биринчи ярим йилликда бюджет прогнозига қўшимча 218 миллиард сўмлик тушим туширишга эришилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқоғи Кенгесида бюджетга қўшимча даромад тушириш манбаларини аниқлаш, уни тушириш ва  инфляциянинг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов бошқариб борди.

Бюджетга қўшимча даромад тушириш манбаларини аниқлаш, уни ўндириш бўйича штаб таркиби тасдиқланиб, 7 йўналиш бўйича шаҳар ва туман ишчи гуруҳлар тузулди.

Видеоселектор мажлисида Республикада бу йил бюджетга жами 689 миллиард сўм қўшимча даромад тушириш белгиланган бўлса, бугунги кунда бюджетга жами 1 триллион 19 миллиард сўмлик тушум, шундан биринчи ярим йилликда белгиланган бюджет прогнозига қўшимча 218 миллиард сўмлик тушим туширишга эришилди.

Бўлимлар