Бауржан Хамидуллаев Муниса Ризаева билан дуэт айтмоқчи

Қорақалпоқ эстрадаси вакили Бауржан Хамидуллаев 8 июн куни Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошидаги "Ёш репортёрлар клуби" аъзолари билан учрашгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Учрашувда Бауржан Хамидуллаев журналист Фурқат Юсупов томонидан "Яқин орада ким билан дует айтиш режангизда бор?" деган саволга қуйидагича жавоб берди.

"Яқин орада Муниса Ризаева билан дуэт айтишни режалаштиряпмиз. Бироқ бунга бироз вақт бор. Худо хоҳласа бу ҳақда кейинроқ яна батафсил тўхталиб ўтамиз", дейди хонанда.

Бўлимлар