Судялар ўқисин! Бўш иш ўринлари бор

Ўзекистон Республикаси «Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси талабларига асосан, судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захираси судьялик лавозимлари учун зарур билимга эга бўлган, етарли ҳаётий тажрибага ва бенуқсон обрў-эьтиборга эга юқори малакали юристлар орасидан ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик ихтисос бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобига шакллантирилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судининг раис ўринбосари ва 1 та судьяси, фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг раиси лавозимлари вакант.

Шунингдек, Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2 та судьяси лавозими, Қўнғирот, Чимбой туманлараро судларининг раислик лавозимлари ҳамда Беруний туманлараро иқтисодий судининг раиси ва 1 та судьяси лавозимлари вакант.

Шу муносабат билан, мазкур вакант ўринларни тўлдириш ҳамда судьялик лавозимига номзодлар захирасини шакллантириш мақсадида, судьялик лавозими захирасига кириш истагини билдирган суд ходимлари ҳамда мурожаат қилиб келган ҳуқуқшуносларга бу ҳақда маълум қилиб, уларга Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судлари судьялари малака ҳайъатига ёки тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида тушунтириш беришингизни сўраймиз.

Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Чимбой гузори кўчаси, рақамсиз уй. Тел: (0361)224-50-74.

А.Баймуратов        

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судлари судьялари малака ҳайъати раиси                                         

Бўлимлар