Қораўзакда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга қандай ёрдам берилди? Ишсиз ёшларгачи? Қанча муаммо ҳал этилди? Ҳоким жавоб берди

Қораўзак тумани ҳокими Даулетбай Ўтемуратов "Еркин Қарақалпақстан" нашрида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтган.

Ҳокимнинг маълум қилишича, 1-секторда 2509 оила мавжуд бўлиб, уларда жами 86 муаммо аниқланган ва шундан 86 таси ечимини топиб, 8 таси "Йўл харитаси"га киритилган.

Шунингдек сектор ҳудудида 190 кам таъминланган оилалар бор бўлиб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 34 оилага хўжалик буюмлари, 112 оилага 1216 туп мева ниҳоллари бепул тарқатилган ва 7 оилага тикув машиналари ва қора мол олиш учун кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилган.

Бундан ташқари, 198 ишсиз фуқаролардан 32 таси доимий иш ўринлари билан таъминланиб, 2 фуқарога ногиронлик аравачаси олиб берилди.

Бўлимлар