Тўрткўллик тадбиркор Россиянинг Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган муаллифлик патенти асосида табиий газни филтрлаш қурилмасини ишлаб чиқармоқда

Тўрткўл туманида жойлашган “САФЕТЙ ФИЛТР” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Маъруфжон Ражапбаев ўзи ихтиро қилган табиий газни филтрлаш қурилмасининг истемолчилар учун ҳар томонлама фойдали ва самарали томонларини таъкидламоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Республика бўйича табиий газни истемолчиларга этказиб беришда юзага келаётган технологик йўқотишларнинг аксарият улуши газ ҳисоблагичларнинг ишдан чиқиши ва газ ҳажми аниқ ўлчаниши бузилишига тўғри келади. Ушбу филтрлаш қурилмаси ўрнатилиши натижасида мазкур технологик йўқотишлар тўлиқ бартараф этилади. Нореал қарздорлик ва истемолчиларнинг ортиқча сарф-ҳаражаатлари, овворагарчиликларига барҳам берилади. 

Шунингдек, аҳоли хонадонларида мазкур қурилманинг жорий этилиши энг катта бойлигимиз ҳисобланган инсон саломотлигининг ҳам гаровидир. Қорақалпоғистон Республикаси  ИИВ Ён¬ғин хавфсизлиги бошқармаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат санитария-епидемиология бош бошқармаси томонидан ушбу қурилмага тегишли хулосалар берилган.

Хулосаларда қурилма ўрнатилиши натижасида атмосфера ҳавосига чиқариладиган ва инсон организми учун хавфли бўлган заҳарли ис газининг сезиларли даражада камайиши кўрсатилган.

Таъкидлаш жоизки, мазкур жамият Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган патенти, “Ўзстандарт" агентлиги томонидан берилган мувофиқлиқ сертификати ҳамда Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган муаллифлик патенти асосида ушбу қурилмани ишлаб  чиқармоқда.

Бўлимлар