“Panamilk” МЧЖ, “Азиза-Арухан” ОК, “Шухрат-Нукус” МЧЖ вакиллари бўш иш ўринлари учун ёшлар билан суҳбатлашишди

13 июнь куни Нукус шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига иш сўраб мурожаат қилган ёшларни шу кунги бўш иш уринлари билан таништириш ва ишга жойлаштиришга кўмаклашиш бўйича учрашув ташкил этилди.

Учрашувда “Panamilk” МЧЖ, “Азиза-Арухан” ОК, “Шухрат-Нукус” МЧЖлари жами 10 та бўш иш уринлари билан иштирок этиб, суҳбат ўтказилди.

Суҳбатга жами 38 нафар ёшлар иштиок этиб, улардан “Panamilk” МЧЖга 14 нафар, “Азиза-Арухан” ОКга 2 нафар,  “Шухрат-Нукус” МЧЖга 4 нафар ёшлар ишлаш ишлаш учун ўз хохиш истакларини билдиришди.

1 ҳафталик синовдан ўтганлар ишга жойлашишади.

Фурқат Юсупов
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Бўлимлар