Нукусдаги "Бердақ" кинотеатри салкам 7 млрд сўмга реконструкция қилинмоқда

Нукус шаҳридаги Амфитеатр қошидаги "Бердақ" кинотеатри реконструкция қилинмоқда.

"Ёш репортёрлар клуби" аъзоси Г.Пердебаеванинг хабар беришича, кинотеатр "Айқулаш" ансамблига бекитилиши режалаштирилган.

Кинотеатр реконструкцияси учун 6 млрд 968 миллион 700 минг сўм маблағ ажратилган.  Театр ичида эндиликда 3D зали, орқа томонда административлик корпус, 780 ўринлик катта зал, ошхона ва бошқа шараоитлар яратилиши кўзда тутилмоқда.

Қурилиш ишлари шу йилнинг 1 апрел куни бошланган бўлиб, декабр ойида якунланиши кўзда тутилмоқда. Реконструкция ишлари "Инвест Строй Нукус"МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Бўлимлар