15 ёшида Президент томонидан 2 марта автомашина билан тақдирланган қорақалпоқ қизи ҳақида нималарни биласиз?

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 15-16 декабр кунлари Қорақалпоғистон Республикасига амалга оширган сафари давомида  қиличбозлик бўйича халқаро турнирлар совриндори Зайнаб Дайибековага "Нехиа" машинасини совға қилган эди.

22 феврал - 5 март кунлари Дубайда ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритган спортчига "Спарк" автомобили топширилди.  Шу тариқа Зайнаб Дайибекова охирги 79 кун ичида иккита машинали бўлди.

Қуйида Зайнабнинг эришган ютуқлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Дайибекова Зайнаб Казбековна 2002 йилнинг 19 ноябр санаси  Нукус шаҳрида туғилган. Нукус Олимпия захиралари коллежи қилишбозлик бўлими ўқувчиси        ҳисобланади.

2015 йил 1999 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида “Ўзбекистон чемпионати”да 3-ўринни эгаллаган.

2016 йил 2000 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида “Ўзбекистон чемпионати”да 3-ўринни эгаллаган.

2016 йил 1997 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида “Ўзбекистон чемпионати”да 2-ўринни эгаллаган.

2016 йил “Ҳотира ва қадирлаш кўни”га бағишланган Республика турнирида 1-ўринни эгаллаган.

2016 йил 2000 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ёшлар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Кубоги”да 1-ўринни эгаллаган.

2017 йил 2001 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ёшлар ўртасида “Ўзбекистон Републикаси чемпионати”да 1-ўринни эгаллаган.

2017 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Д.Хамзаев хотирасига бағишланган “Ўзбекистон Республикаси турнири”да 1-ўринни эгаллаган.

2017 йил “Ўзбекистон чемпионати”да 1-ўринни эгаллаган.

2017 йил 2001 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида “Олимпия ўмидлари” Республика турнирида 2-ўринни эгаллаган.

2017 йил 2001 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида “Осиё кадет цикл доирасида-2017” турнирида 3-ўринни эгаллаган.

2018 йил 24 февраль 4-март кунлари Дубай  шахрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида “Осиё чемпионати” да 3-ўринни эгаллаган.

2018 йил 19-24 март кунлари 1999 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида “Ўзбекистон чемпионати”да 1-ўринни эгаллаган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Бўлимлар