Хўжайлида фуқарога асоссиз равишда 1,2 миллион сўм қарздорлик ёзишди

Хўжайли тумани Проезжая кўчаси 15 уйда яшовчи У.Тилеумуротов ҳонадонига туман газ таъминоти филиалидан 1 миллион 501 минг 705 ,83 сўм қарздорлик мавжудлиги ва буни тез орада тўлаши лозимлиги ҳақида огоҳлантириш хати келди. Фуқаро Филиалга бориб вазиятга ойдинлик кирита олмагач, Хўжайли туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.

Жамият ходимлари томонидан мурожаат ўрганилиб, шу кунгача амалга оширилган тўловар қайта ҳисоб китоб қилинди. Натижада истеъмолчининг аслида 279 минг 144.81 сўм қарзи борлиги аниқланди. Шу боис, фуқаро У.Тилеумуротовнинг фойдасига асоссиз ёзилган 1 миллион 222 минг 561 сўм қарздорлик бекор қилинди.

Бўлимлар