15 ёшида 79 кунда Президент томонидан 2 марта автомобил билан тақдирланган Зайнаб Дайибекова ёш журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди

15 ёшида Президент томонидан 2 марта автомашина билан тақдирланган қорақалпоғистонлик спортчи Зайнаб Дайибекова Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошидаги "Ёш репортёрлар клуби" аъзолари билан учрашди.

Учрашув давомида спортчи ёш жруналистларнинг бир қатор саволларига жавоб қайтарди.

Жумладан спортчи шундай деди: "Яқин кунларда Хитойда мусобақа бўлиб ўтади. Худо хоҳласа ушбу мусобақада ҳам ғолиб бўлиш ниятидаман. Умуман олганда энг катта мақсадларимдан бири Олимпиада ўйинларида иштирок этиб, юртимиз байроғини баланд кўтариш".

Шунингдек Зайнаб онаси томонидан айтилган бир гапни доимо ёдда тутишини ҳам таъкидлаб ўтди. "Бир сафар мағлубиятга учраганимда ҳамма нарсани улоқтириб юборганман. Роса жаҳлим чиққан эди. Шунда онам бир гап айтди: "Ютишни билдингми, ютқазишни ҳам бил". Шундан сўнг бу гапдан сабоқ олдим. Лекин барибир ютқазишни ёмон кўраман", дея таъкидлаб ўтди спортчи.

Матн: Фурқат Юсупов
Фото: Бауржан Ботабаев

Бўлимлар