Қўнғирот туманидаги мактабгача таълим муассасаларидаги ошпазлар ўзаро беллашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 9 сентябрьдаги ПҚ-3261-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан, Мактабгача таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси билан ҳамкорликда таълим муассаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини бажариш мақсадида Қўнғирот тумани мактабгача таълим муассасалари ўртасида “Йилнинг энг намунали ошхонаси” ва мактабгача таълим муассасаларидаги ошпазлар ўртасида “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” кўрик танлови бўлиб ўтди.
Танлов давомида ошпазлар тарбияланувчининг бир кунлик овқатини тайёрлаш ва уни тайёрлашда санитария гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда сифатли ва мазали таомларни тайёрлашди ва ўз маҳоратини кўрсата олган ошпазларга туман ҳокимлиги, туман мактабгача таълим бўлими ва таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан  “Фахрий ёрлиқ”лар  ва эсдалик совғалари топширилди.

????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

Бўлимлар