Чимбой тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи: "Секторимизда 28 оила кам таъминланганлар сафидан чиқарилди"

Чимбой тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Рахметуллаев "Еркин Қарақалпақстан" газетасига ўз секторида амалга ошираётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

"Ўтган йили ҳудудда кам таъминланган оилалар сони 179 ни ташкил қилган бўлса, кўрсатилган ёрдамлар натижасида 28 нафари кам таъминланган оилалар қаторидан чиқарилди. Шунингдек 3 фуқаро ногиронлик аравачаси, 9 фуқаро ҳасса таёғи, 2 фуқаро эса қўлтиқоёқлар билан таъминланди. Қолган ногирон ва ёлғиз бошли кексалардан хабар олиниб, уларга тиббий ёрдамлар кўрсатилди. Ҳудуддаги кам таъминланган оилалардан "Бердақ" МФЙдан 4 оила, "Абат"  МФЙдан 4 оила, "Оржап" МФЙдан 3 оилам "Жипек жоли" МФЙдан  4 оила, "Шахтемир" МФЙдан 4 оила, "Дўстлик" МФЙдан 4 оила маиший техникалар билан таъминланди.  Касаба уюшмаси томонидан "Бердақ" кўчасида яшовчи Алмагул Ҳакимниязова, Х.Жумамуратов кўчасида яшовчи Клара Аманжолова, "Дўстлик" кўчасида яшовчи Дуйсенбай Кадировларнинг оилаларига 10 миллион сўмдан пул ажратилиб, уй-жойлари таъмирлаб берилди", дея маълум қилган А.Раметуллаев.

Бўлимлар