"Июль ойида Хитойга кетаман" - Зайнаб Дайибекова

15 ёшида Президент томонидан 2 марта автомашина билан тақдирланган қорақалпоғистонлик спортчи Зайнаб Дайибекова Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошидаги "Ёш репортёрлар клуби" аъзолари билан учрашишгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Учрашувда спортчи бугунги кунда нималар билан машғул бўлаётгани ҳақида маълум қилди: "Июл ойида Хитой мамлакатида бўлиб ўтадиган осиё чемпионатига тайёргарлик кўряпман. Мусобақада иштирок этиш учун Дубайда бўлган мусобақада йўлланма олган эдим".

"Спортдан ташқари нималар билан шуғулланасиз?" деган саволга Зайнаб қийналиб қолди ва  "Ҳозирча фақат спорт билан шуғулланаман", дея жавоб қятарди.

"Келажакда фарзандларингиз спортчи бўламан деса қаршилик қиласизми?" деган сваолга ўйланмай "Йўқ албатта. Худо хоҳласа фарзандларимни ҳам чемпион қилиб тарбиялайман", деди.

Суҳбатнинг давомини кейинроқ яна эътиборингизга ҳавола этамиз.

Матн: Фурқат Юсупов
Фото: Бауржан Ботабаев

Бўлимлар