Қорўзакдаги сайёр судда гумонланувчи ва жабрланувчи ўзаро ярашганликлари муносабати билан жиноят иши ҳаракатдан тугатилди

Жорий йилнинг 24 май куни Қорўзак тумани “Маданият” ОФЙ биносида маҳалла фаоллари ва бошқа фуқаролар иштирокида суд соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар юзасидан учрашув ўтказилди.

Шу куни сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг раиси Ж.М.Уразбаев раислигида А.Аймановга нисбатан жиноя иши кўриб чиқилди. А.Айманов ўзганинг мулкини, яъни 5.500.000 сўмлик қора молини яширин равишда ўғирлик йўли билан талон тарож қилиб, воқеа жойидан яшириниб, ўғирланган молни Нукус шаҳрида сотиб юборган, жабрланувчининг ИИБга ариза билан мурожаат қилгани биланоқ қисқа вақт ичида жиноят содир қилган А.Айманов ва жабрланувчига тегишли мол топилиб ўз эгасига қайтарилган.

Суднинг ажримига кўра гумонланувчи ва жабрланувчи ўзаро ярашганликлари муносабати билан жиноят иши ҳаракатдан тугатилди.

Суд мажлисида гумонланувчи А.Айманов қилган ишидан пушаймонда эканлигини билдириб кечирим сўради.

Бўлимлар