Қуттибаев қайтди! "Орол" ютишни бошлади

Кеча Про-Лиганинг навбатдаги турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Ғузорнинг 'Шўртан" клубини қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборга молик жиҳати нукусликлар бундан олдинги 12 та учрашувда Қуват Туреев бошчилигида 12 ўйин ўтказиб атиги 1 та ғалабага эришишга эди. Шундан сўнг клубда мураббий ўзгарди. 2 ярим йиллик танаффусдан сўнг Неъматулла Қуттибаев жамоа мураббийлигига қайтди. Бу футболчиларга ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Натижада "Орол" мавсумдаги иккинчи ғалабасини тантана қилди.  Яъни Туреев 12 ўйинда амалга оширган ишини қайталаш учун Қуттибаевга бир ўйин кифоя қилди.

Учрашувга "Орол" фан-клуби ҳам ўзгача тайёргалик билан келди. Неъматулла Қуттибаевнинг қайтиши шарафига махсус баннер ишланди. Охирги марта қайсидир фуутболчи ёки мураббийга атаб бундай баннер ишланганини нукусликл мухлислар ҳам эслай олишмаса керак.

Хуллас Неъматулла Қуттибаевнинг қайтиши омадли келди ва шундай давом этишини тилаб қоламиз.

“ОРОЛ” - “ШЎРТАН” 3:1
Нукус шаҳри. “Турон” стадиони. 1355 томошабин.
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Шавкат Рахматов, Дилшод Жуманиязов.
Назоратчи: Ғайрат Каримов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Голлар: Мирас Карлибаев, 3 (1:0). Нурлибек Таласбоев, 36 (2:0). Наврўз Хаипов, 40 (3:0). Ислом Сейтназаров, 90+3 (3:1).
"Орол”: Улуғбек Янгибоев, Расул Мусаев (Полат Каипназаров, 76), Ислом Сейтназаров, Нурлибек Таласбоев (Айбек Сдиков, 86), Мирас Карлибоев, Дамир Низанов, Наврўз Хаипов (Улуғбек Қутибоев, 87), Альберт Сдиков, Бахтиёр Аразов, Азамат Бобожонов (Худоёр Ералиев, 89), Улуғбек Қодирбердиев (Алишер Сабуров, 35).
“Шўртан”: Алибек Туробов, Муҳаммадали Алиқулов (Жамол Отақулов, 46), Холмурод Холмуродов, Олимжон Каримов, Сирож Раҳматуллаев (Жонибек Мирзақулов, 57), Маъруф Муродов (Жасур Холтўраев, 53), Мўмин Мелиев (Кенжа Тўраев, 65), Муҳаммадали Абдураҳмонов, Оғабек Эркинов, Отабек Нарзуллаев, Обид Жўрабоев.
Огоҳлантиришлар: Наврўз Хаипов (16) - Жонибек Мирзақулов (89).
Четлатиш: Обид Жўрабоев (85).

Фурқат Юсупов

Бўлимлар