Қораўзак тумани ҳокими секторида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва йўлларни таъмирлаш ишлари қандай олиб борилаётгани ҳақида айтди

Қораўзак тумани ҳокими Даулетбай Ўтемуратов "Еркин Қарақалпақстан" нашрида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтган.

Ҳокимнинг маълум қилишича, 1-сектор ҳудудида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида 'Маданият" ОФЙдаги "КЦ-4" хўжаликлараро коллекторининг 12 км узунликдаги оралиғида реконструкциялаш, 105,2 км оралиқда таъмирлаш-тиклаш ишлари ҳамда шу йиг;индаги 36,1 км оралиққа таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, дастур асосида сектор ҳудудидаги "Марқаўзек" канали ва "Манғит жарған" хўжаликлараро коллекторларида таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Шунинг билан бирга, сектор ҳудудидаги ички хўжаликлараро йўлларни таъмирлаш ишларида "Есим" макан фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўчалардан 900 метр узунликдаги бўлимига, "Бердақ" ОФЙ ҳудудидаги "Ақкўл", "Тажек" ва "Майши" элатли пунктларига борадиган 3,3 км узунликдаги йўлларга қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бўлимлар