Нукус шаҳар прокурори танбеҳ бериб, меҳнат ярмаркасини ташкиллаштириш бўйича кўрсатмасини берди

Бугун соат 15-00 да Нукус шаҳар ҳокимлигида шаҳардаги барча бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва жавобгар шахслари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Нукус шаҳар прокурори Р.Халмуратов шаҳар Меҳнат бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғига танбеҳ бериб, жамоат ишларига бириктирилган вақтинчалик ишга жалб қилинган шахслар хизматидан секторларда мақсадли фойдаланиш кераклиги тўғрисида айтиб ўтди.

Бундан ташқари, прокурор ўз сўзида бюджет ташкилотлари бошлиқларига бўш иш ўринларини яширмасдан, шу хафтанинг пайшанба кунига қадар меҳнат бандлик органига тақдим қилиш кераклиги, агарда яширган тақдирда қонунда белгиланган жавобгарлик тўғрисида тушунтириш берди.

Шунингдек, шу хафтанинг шанба куни соат 10-00 да Ёшлар иттифоқида олинган маълумотлардан келиб чиқиб, бўш иш ўринлари ярмаркасини ўтказиш тўғрисида кўрсатма берди.

Бўлимлар