Нукус шаҳри ҳокими в.в.б: "Бешта ўринбосаримнинг ҳар бирига "I love Nukus" ёзувини ўрнатишни топшириқ бердим"

Нукус шаҳар ҳокимлигида шаҳардаги барча бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва жавобгар шахслари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда тўрт сектор раҳбарлари иштирок этишди. Шаҳар ҳокими в.в.б Парахат Торешов бир қатор мурожаатларни тинглагач, ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бешта ўринбосаримнинг ҳар бирига "I love Nukus" ёзувини ўрнатишни топшириқ бердим. Яқин кунларда шаҳримизнинг турли бурчакларида бундай ёзувлар пайдо бўлади", дейди ҳоким.

Шунингдек ҳоким мурожаат эгаси ёзма мурожаат қилишини айтганида унга қарши фикр билдири. "Қоғозбозлик керак эмас. Қайси тадбиркорни муаммоси бўлса олдимга келсин. Хат ёзса мен унга жавоб ёзишим керак. Бу оралиқда қанча вақт йўқолади. Нима кераги бор расмиятчиликни. Муаммосини айтсин ўрганиб чиқиб ҳал қилиб берайлик".

Шунингдек ҳоким мини футбол майдончаси қурадиган тадбиркорларга алоҳида мурожаат қилди. "Мини футбол майдончаси қурадиган тадбиркорлар бўлса келсин. Биз қўлдан келганча ёрдам беришга тайёрмиз".

Узоқ давом этмаган учрашувда мурожаат эгалари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Фурқат Юсупов

Бўлимлар