Тимур Камаловнинг 80 йиллигига бағишланган илмий конференция бўлиб ўтди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқа театрида "Дўстлик" ордени эгаси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор, техника фани номзоди Тимур Камаловнинг 80 йиллигига бағишланган илмий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.


 
Тадбир иштирокчилари дастлаб Т.Камаловнинг ҳаёти ва меҳнат фаолиятига бағишланган фото кўргазмани, ундан сўнг ҳужжатли телефилмни томоша қилишди.

Илмий конференцияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Хамраев бошқариб борди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Д.Қурбаниязов Т.Камаловнинг 80 йиллиги муносабати билан  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбирда илм доктори Қ.Ережепов Т.Камаловнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти бўйича баёнот қилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамраев, меҳнат фахрийлари А.Тажиев, У.Аширбеков, Ж.Алламуратов, "Нуроний" фондининг ҚОрақалпоғистон бўлими бошлиғи Ш.Уснатдинов, "Қарақалпақ адебияти" газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси Г.Аннақличева, шогирдлари номидан А.Ибрагимов сўзга чиқишди.

Тадбир якунида меҳнат фахрийси Қ.Камалов илмий конференция ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.

Конференция концерт дастури билан ўз якунига етди.

Бўлимлар