Берунийда янги корхона очилди. Бошланишига 200 одам иш билан таъминланди

Беруний туманининг Хоразм МФЙда истиқомат қилувчи Бахтиёр Хакимов «Baxt text Obod» корхонасида мавсумий кийим кечаклар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, дея хабар бермоқда "makan.uz". 

Жорий йилнинг 17-июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев, туман ҳокими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Беруний тумани Кенгаши, уюшмаган ёшлар ва корхонанинг ишчилари иштирокида корхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Корхонада ҳозирги пайтда 200 нафардан ортиқ ходим ишга қабул қилинган. Шулардан 40 нафарини битирувчи ёшлар ташкил этади.

 

Берунийда янги корхона иш бошлади

 

Берунийда янги корхона иш бошлади

Бўлимлар