ҚДУ: Абитуриентлар ҳужжат топширмоқда

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ҳам 2018/2019 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинмоқда.

 

Янги ўқув йилида мазкур таълим даргоҳининг бакалавриат босқичига 47 таълим йўналиши бўйича 2 минг 290 ва магистратура босқичига 24 таълим йўналиши бўйича 113 нафар талаба қабул қилинади.

Муассасада қабул комиссиясининг самарали ишлаши, абитуриентлардан ҳужжатларни тез ва сифатли қабул қилиш қилиш учун барча шароит яратилган.

 

Таълим йўналишларига оид маълумотлар, қабул квоталари қайд этилган панолар, факультетлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи кўргазмали воситалар ўрнатилган.

 

 


 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА

Бўлимлар