2016 йилда Нукусда 27 кўп квартирали турар жойлари қурилади

Жорий йилда кўпгина шаҳар ва туманларимизда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Нукус шаҳри дарвозаларидан бири ҳисобланган «Темир йўл вокзали» биносини йирик таъмирлаш ва атрофини ободонлаштириш, пойтахтимизда яна 27 кўп квартирали турар жойларни янгидан қуриш, «Аччиқ кўл» чўмилиш зонасида замонавий дам олиш объектларини ташкил этиш, автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш, транспорт инфраструктурасини янада ривожлантириш, ижтимоий объектларнинг қурилишини давом эттириш ишлари режалаштирилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокурори И.Палванов "Қорақалпоғистон тонги" газетасида маълум қилган.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар