Қорақалпоқ давлат университетида хотира дарслари ўтказилмоқда (Фото)

Мамлакатимиз мустақиллиги ва янги давлатчилигининг асосчиси, буюк сиёсатчи, тинчликпарвар ва халқпарвар давлат раҳбари, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланиб Қорақалпоқ давлат университетида хотира дарслари ўтказилмоқда. Бу ҳақда ҚДУ расмий сайтида хабар берилди. 

Хотира дасрларида Муҳтарам Президентимиз ҳаётидан аниқ ҳаётий мисоллар, факт ва рақамлар кўргазмали усулларда талабаларга намойиш этилди. Шунингдек, 2 сентябрь куни халқимиз оғир жудаликка учрагани, бу куни мустақил давлатимизнинг асосчиси Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов вафоти муносабати билан у инсоннинг Ватанимиз равнақига қўшган ҳиссаларини ва халқимиз олдидаги буюк хизматларини ёдга олишди.

Хотира дарсларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгашининг қўмита раиси Б.Нурабуллаев иштирок этдилар.

Бўлимлар