Нукус шаҳар прокуратураси ташаббусу билан меҳнат ярмаркаси ўтказилди

2018 йил 23 июнь куни Нукус шаҳар прокуратураси ташаббусу билан 4 та сектор раҳбарлари, Нукус шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази, Ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши ва мутасадди ташкилотлар томонидан аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди, дея бизга Нукус шаҳар прокуратураси хабар қилмоқда.

Ушбу ярмаркада 312 ишсиз фуқаро иштирок этди. Шундан, 59 та ёшлар, 18 та коллеж битирувчилари, 137 та хотин-қизлар ва профилактик ҳисобда турувчилар ва бошқаларни ташкил қилди.

Ярмарка якунига кўра, 45 та фуқаронинг иш билан таъминланиши учун йўлланма берилди. 
165 та ишсиз фуқароларга бўш иш ўринларига жойлаштириш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳақида маслаҳатлар берилди.

Расм муаллифи Махсет Ҳабибуллаев.

Бўлимлар