Бир йил ичида иккинчи марта ўтказилган медиа форум! Келин-куёв шоусига айланган тақдирлаш маросими (фото)

Шу йилнинг 21-22-июл кунлари Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида  Республика ёш журналистлар II медиа форуми ташкил қилинди. Унда Қорақалоғистондаги энг етакчи ОАВ ходимлари ёш журналистларга маҳорат дарсларини ўтишди. Икки кун давом этган медиа форумда 50 дан ортиқ ёш журналистлар: телевидение, радио, матбуот, интернет, фото журналистикаси ва сухандонлик маҳорати бўйича алоҳида тажрибали журналистардан билим олдилар.  Этиборга молик жиҳати, бу медиа форум бу йил ҳисобидан иккинчи марта ўтказилди.

Медиа форумнинг якунида устоз журналислар учун касб байрамлари муносабати билан  интерактив тарзда ўйин ташкил қилинди.

Умумман, икки кун давом этган Республика ёш журналистлар II медиа форуми тассуротларини қуйидаги расмларда кўришингиз мумкин.

 

 

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

 

Бўлимлар