Хужжатлар бор аммо кредитдан дарак йўқ

Чорвачилик билан шуғулланишни мақсад қилган Чимбой тумани Дослик гузари  5 уйда яшовчи Бахберген Айынязов ТИФ Миллий банкнинг Чимбой филиалига кредит олиш масаласида мурожаат қилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси “Матбуот ва ахборот” сектори хабар бермоқда.

Банк ходими унга керакли хужжатларни олиб келган куни сўралган кредитни  берилишини айтади. Бахберген Айынязов  хужжатларни йиғиб келганига бир хафта бўлишига қарамасдан банк ходимини турли бахоналар билан истеъмолчини сарсон қилган.

Бундан норози фуқаро туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Унинг аризаси жамият ходимлари томнидан ўрганиб чиқилиб, 17 000 000 (ўн етти миллион) сўм кредити шартнома тузилган жойга ўтказиб берилди.

Бўлимлар