Қўнғиротда маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқаллари ёш келин куёвларнинг тўйидаги сайлларни ва замонавий урф-одатларни тўхтатишни айтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 3 мартдаги «Тўй-хашамлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар,мархумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги» Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўнғирот тумани Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан ташкил этилагн давра суҳбатига туман хотин-қизлар қўмитаси раиси ва туман имом хатиби, туман «Нуроний» жамғармаси ва маҳалладаги нуроний отахон ва онахонлар, кўча оқсақоллари  таклиф қилинди.

Тадбирда хозирги кунда авж олиб кетган ҳар хил тўйлар, замонавий урф-одатлар пайдо бўлиши ҳалқнинг маънавий дунёсини ўзгартиришга  айниқса  кам таъминланган оилалари ўзини салбий таъсирини кўрсатмоқда. Шунинг учун маҳалларда бундай салбий холатларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида кексалар аҳолини қийнаётган муоммоларни бартараф этишда ёш келин куёвларнинг тўйидаги сайлларини тўхтатиш бўйича таклиф қилди. Ёш келин куёвларнинг тўйидаги сайллар оқибатида автотранспорт ҳодисалари рўй бермоқда.

Бўлимлар