Қорақалпоғистонда вагон ҳожатхонасига яширилган ўқ-дорилар фош қилинди

Ҳуқуқий демократик принципларга асосланган ҳар қандай давлатда ноқонуний ҳаракатларга йўл қўйилмайди. Шундай экан, барча ҳаракатлар қонун доирасида бўлиши шарт.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512 сон қарори билан жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш меъёрлари белгиланди. Шунга қарамай, мазкур қарор талабларини четлаб ўтишга уринаётган шахслар аниқланмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхоначилари томонидан “Саратов-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поездининг ресторан вагони божхона кўригидан ўтказилганида, фуқаролар И.А., А.М. ва Н.Н.лар томонидан ресторан вагонининг ювиниш хонасига божхона декларациясига қайд қилинмаган, божхона ходимларининг оғзаки сўровида айтилмаган қиймати салкам 205 млн. сўмлик 188 дона газ ҳисоблагичлар хуфиёна яширилгани фош қилинди.

IMG_20180613_202344_BURST11.jpg

"Москва-Кўлоб” йўналишидаги йўловчи поездида эса қўшни давлат фуқароси И.С. 25 дона 12 калибрли ов милтиғи гильзалари, 1991 дона капсула, шунингдек, “Альбумин”, “Нейрокс” ва “Конкор” номли дори воситаларининг вагон ҳожатхонасига хуфиёна равишда яшириб қўйган ҳолда, ноқонуний равишда олиб ўтаётганлиги аниқланди.

20180611_142353.jpg

“Даут-ата” чегара божхона пости орқали кириб келган Россия Федерацияси фуқароси Б.Р. бошқарувида бўлган автобусни божхона кўригидан ўтказиш давомида ҳам божхона қоидабузарлиги аниқланди. Яъни, мазкур автотранспорт воситасининг том қисмига 2100 дона “Serbetli” номли чилим учун мўлжалланган ароматизаторлар хуфиёна тарзда яширилган экан.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Бўлимлар