Қўнғирот туманида “Аёллар ижтимоий-мослашув маркази” ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февральдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сонли Фармони ижросини таъминлаш борасида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  “Аёллар ижтимоий-мослашув маркази”   иш бошлади. Марказнинг очилиш маросимида  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зухра Ибрагимова, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари  қатнашди.  Марказнинг асосий вазифалари оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш,  соғлом турмуш тарзини шакллантириш,  оғир вазиятга тушиб қолган аёлларни қўллаб-қувватлаш,  уларга ҳуқуқий, психологик, тиббий ёрдамлар кўрсатиш,  эр-хотин ва қайнона-келин муносабатларини тўғри йўлга солиш,  оилавий можароларга барҳам бериш, никоҳдан ажралиш ҳолатларининг олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш,  ҳар бир аёл қалбида унинг оиласи ва жамиятга керакли инсон эканлигига ишонч туйғусини уйғотиш ва мустаҳкамлаш ва оиласи бағрида тинч-тотув яшашини таъминлашдан иборат.

Марказда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларнинг ҳар кунги навбатчилиги ташкил этилиб, тиббиёт ходими, психолог, ҳуқуқшунос, маҳаллалардаги “Қайноналар кенгаши” аъзоларининг маслаҳатлари берилиб борилади

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бўлимлар