Тўрткўлдаги очиқ мулоқотда кредит билан боғлиқ иккита муаммо ҳал этилди

O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши томонидан Тўрткўл индустриал педагогика касб-ҳунар коллежида сайёр қабул ташкил этилди.  

Сайёр қабулда ҳудуд аҳолисидан 12 та мурожаат келиб тушди ва 2 масала жойида ҳал этилди.  

Жумладан, шу ҳудудда яшовчи Одилбек Хусайнов ўзининг тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида “ноль” балансдаги бўш турган иморатларни олиб беришда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тадбиркорликка кўмаклашиш маркази директори Ш.Сабуров томонидан назоратга олинди.

Шунингдек, тадбиркор Бахтиёр Сейтимов ҳам ўзининг тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 4 фоизлик 17 млн 200 минг сўм миқдоридаги кредитни олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Унинг мурожаати тижорат банки ходимлари томонидан ўрганилиб, яқин кунларда ҳал этиладиган бўлди.

Умуман, сайёр қабул давомида маҳалла аҳли ўзларини қийнаб келаётган саволларга батафсил жавоб олишди.

Ю.МАТКАРИМОВ,

O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат раҳбари

Бўлимлар