#СанктПетербург «Эрмитаж»га саёҳат (фото)

Санкт-Петербургга уюштирилган медиа-тур давомида «Эрмитаж» музейига ташриф буюрдик.

Тўғрисини айтсам, Питерга боришдан олдин, кўплаб дўстларим «Эрмитаж»га бор, «Эрмитаж»ни кўр», дея айтишганини сабабини тушундим.

Жаҳондаги энг йирик музейлардан бири ҳисобланадиган «Эрмитаж»га 1764 йили Екатерина II асос солган. Музей 1852 йили томошабинлар учун қисман очилган.

Музейда расмга тушириш мумкин. Чекловлар йўқ. Расмларнинг «рамка»лари ҳам ўзгача. Сайёҳлар учун бир қанча қулайликлар мавжуд. Гидлар микрофон орқали гапиришади ва меҳмонлар наушник орқали тинглаб боришади. Бу сайёҳларни бошқа нарсаларга чалғитмайди ва ўзлари учун керакли маълумотни олишади.

«Эрмитаж» 8 бўлимдан иборат. Музей экспозицияси 350 дан ортиқ хонада намойиш этилар экан. Маълумотга кўра йилига 3,5 млн томошабин ташриф буюрар экан.

«Эрмитаж» бир-бири билан боғланган 5 бинога жойлашган.

Қуйида музейдан олинган расмларни томоша қилишингиз мумкин.

Фурқат Юсупов

Санкт-Петербург 22.06.2018

Бўлимлар