"Nukus city" қурилади. Унда 18 қаватли бино қад ростлайди" - Нукус шаҳри ҳокими в.в.б

Нукус шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда шаҳар ҳокими в.в.б П.Тўрешов, сектор раҳбарларининг ўринбосарлари иштирок этишди. Унда Ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши раиси А.Пиржанов модераторлик қилиб борди.

Учрашувда Нукус шаҳри ҳокими в.в.б П.Тўрешов  яқин орада "Nukus city" қурилиши ҳақида маълум қилди.

“Шаҳар марказидаги эски биноларни бузиб "Nukus city" қуришни режалаштиряпмиз. "Nukus city" - бизнес марказ бўлади. Биз 28 қаватли бино қуришни режалаштиргандик. Бироқ, ҳозирча 18 қаватли бино қуришни режалаштиряпмиз", дея айтиб ўтди П.Тўрешов.

Фурқат Юсупов

Бўлимлар