Нукус тумани Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғига жавобгарлик чораси қўлланилди

2018 йил 25 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Нукус туман Адлия бўлими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг 2018-йил 18-май 56-С сон буйруғига асос ўтказилган текширув давомида Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддасида ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади деб ва 33-моддасида давлат органи, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаат этувчига кўриб чиқиш натижалари ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида мурожаат кўриб чиқилганидан сўнг ёзма ёхуд электрон шаклда дарҳол хабар қилиши шарт деб кўрсатилган бўлса ҳам «Мухаббат» фермер хўжалиги бошлиғи С.А.нинг 2018-йил 28-апрель кунги мурожаатига Нукус туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Б.И. томонидан шу пайтга қадар жавоб берилмаганлиги аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Нукус туман Адлия бўлими “KRuz.uz”га хабар берди.

Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланган ҳолатлар бўйича Нукус туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Б.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 43-моддаси бўйича тўпланган ҳужжатлар Нукус туман Адлия бўлими томонидан ушбу кодекснинг 282-моддасига мувофиқ мазмунан кўриб чиқиш учун Кегейли тумани Маъмурий судига юборилди.

2018-йил 13 июнь куни Кегейли тумани Маъмурий судининг сайёр суд мажлисида Нукус туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Б.И. қаршисига тўпланган маъмурий иш кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузар Б.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 43-моддаси билан жавобгарлик чораси қўлланилди.

Бўлимлар