O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши журналистларни тақдирлади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан  27 июн Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда ушбу соҳада фаолият юритаёган журналистлар иштирок этдилар.   

Кундалик ҳаётимизда юз бераётган воқеа ва ҳодисаларни тез оператив тарзда кенг оммага ётказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта деди – O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов.    

Тадбир давомида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан эълон қилинган танловда  “Энг яхши газета материали”, “Энг яхши радио эшиттириш”, “Энг яхши теле кўрсатув”, “Энг яхши интернет сайтларида ёритилган материал”, “Энг яхши ижтимоий тармоқлардаги информацион материал” йўналишлари бўйича иштирокчилар қатнашдилар. 

Байрам арафасида партия томонидан ўтказилган ушбу тадбир  менда катта таъсурот қолдирди дейди – Қорақалпоғистон телеканали редактори А.Бекбергенова. Журналист учун кичкина эътиборнинг ўзи ҳам ўз устида яна ҳам изланишга ишини янада кучайтиришга сабабчи бўлади.

Ўтказилган кеча давомида юқорида қайд этилган номинациялар бўйича журанлистларимизнинг меҳнати баҳоланиб, партия томонидан диплом ва эсдалик савғолари топширилди.     

Бўлимлар