Нукус шаҳри аҳолиси қанча? Ёшлар соничи? Ҳоким ўринбосари бу ҳақда маълумот берди

Нукус шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда шаҳар ҳокими П.Тўрешов, сектор раҳбарларининг ўринбосарлари иштирок этишди. Тадбирда Ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши раиси А.Пиржанов модераторлик қилиб борди.

Нукус шаҳар ҳокими ўринбосари Э.Алланов ёшлар сиёсати бўйича амалга оширилган ишлар  ҳақида маълумот бериб ўтди.

“Бугунги кунда Нукус шаҳри халқи 311 минг 100 бўлиб, шундан 178 минг 600 нафарини ёшлар ташкил этади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгашида 237 бошланғич ташкилотлар рўйҳатдан ўтказилган. 

Ёшлар ва ёш ўсмирлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш мақсадида узлуксиз тарзда учрашувлар, суҳбатлар, семинарлар ва 34 марта ўқувчи, 45 марта тунги рейдлар ташкиллаштирилди.

Ёшлар иттифоқи ва Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда 12 марта бўш иш ўринлари ярмаркалари ва кўргазмалари ўтказилиб 256 ёшнинг бандлиги таъминланди.

Ёшлар иттифоқи томонидан ёлғиз бошли кексалар, уй шароитида теҳсил олаётган ёшларга 10 ёзув доскаси, 4 ногиронлик аравачаси ва 3 ўқув партаси олиб берилди. Бундан тадбирлар 30-июн ёшлар куни доирасида ҳам давом этади", дейди Е.Алланов.

Фурқат Юсупов

"Nukus city" қурилади. Унда 18 қаватли бино қад ростлайди" - Нукус шаҳри ҳокими в.в.б

Бўлимлар