Ҳоким: "Сентябр ойида гипермаркет ва Корзинка савдо мажмуаси фойдаланишга топширилади"

Нукус шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда шаҳар ҳокими в.в.б П.Тўрешов, сектор раҳбарларининг ўринбосарлари иштирок этишди. Унда Ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши раиси А.Пиржанов модераторлик қилиб борди.

Учрашувда Нукус шаҳри ҳокими в.в.б П.Тўрешов  сентябр ойида гипермаркет ва Корзинка савдо марказлари фойдаланишга топширилишини маълум қилди.

“Сентябр ойида гипермаркет ва супермаркетлар топширилади. Ушбу қурилишларни ҳар куни назорат қилиб тураман. Бу йилнинг ўзида 2 гипермаркет ва бир корзинка савдо маркази фойдаланишга топширилади", дейди П.Тўрешов.

"Nukus city" қурилади. Унда 18 қаватли бино қад ростлайди" - Нукус шаҳри ҳокими в.в.б

Нукус шаҳри аҳолиси қанча? Ёшлар соничи? Ҳоким ўринбосари бу ҳақда маълумот берди

Фурқат Юсупов

Бўлимлар