Нукус туманида боғчада бўш ўрин йўқ деб болани қабул қилишмади, натижада…

Нукус тумани, “Саманбай” ОФЙда яшовчи фуқаро И.Е. ўзининг 15.03.2013-йил туғилган қизини Нукус туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 5-сон болалар боғчасига жойлаштириш учун 2018-йил 14-май куни Нукус тумани давлат хизматлари Марказидан олган 82-сон йўлланмасини Нукус туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 5-сон болалар боғчасига олиб бориб тақдим эганида ушбу болалар боғчасининг бошлиғи Г.Е. фуқарога болалар боғчасида ҳозир бўш жой йўқ деган сабабларни рўкач қилиб, фуқаро И.Е.нинг қизини шу кунга қадар болалар боғчасига қабул қилишни рад этиб келган. Бу хақда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Нукус туман Адлия бўлими “KRuz.uz”га маълум қилди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 28-март 244-сон Қарори билан тасдиқланган “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий Регламенти”нинг 21-бандида болаларни муассасага қабул қилиш йўлланмалар келиб тушган ёки тақдим этилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида, белгиланган тартибда расмийлаштирилади, деб кўрсатилган.

Натижада, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 28-март 244-сон Қарори билан тасдиқланган “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий Регламенти”нинг меъёрлари бузилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.Е.нинг мурожаати Нукус тумани Адлия бўлими томонидан ўрганилиб, туман Адлия бўлимининг амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида фуқаро И.Е.нинг қизи Нукус туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 5-сон болалар боғчасига қабул қилиниши таъминланди

Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланган ҳолатлар бўйича Нукус туман Мактабгача таълим бўлимига қонун ҳужжатларининг бузилиши, ўларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шаройитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Бўлимлар