Тўрткўлда "Нексия" ва "Мерседес" тўқнашиб кетди, бир одам вафот этди

28 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида Беруний туманида яшовчи Х.Р. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини “Ғузор-Бухоро-Нукус-Қўнғирот-Бейнеу” йўлининг 563-км.да ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган О.А. бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автомашинасига орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.

Натижада “Нексия” автомашинаси йўловчиси С.У. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Бўлимлар